Танзила Норбоева ким, унинг қандай ўтмиши бор?
Жамият
−
21 Июнь 2019
73295Хабарингиз бор, бугун, 21 июндан эътиборан Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси сифатида иш бошлади. Бу кун мамлакат тарихида қолиши аниқ. У Ўзбекистон тарихида Сенат раиси бўлган илк аёл.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади.
Хўш, Норбаева ким аслида. Икки йилда мамлакатнинг энг юксак лавозимларида фаолият юритаётган бу аёлнинг қандай тарихи бор?
Танзила Норбоева Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган, маълумоти олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетини битирган, педагогика фанлари номзоди.
Иш фаолиятини 1974 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги 1-мактаб ёшлари етакчиси лавозимидан бошлаб, 1975-1995 йиллари Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик турли даражалидаги давлат органларида масъул лавозимларда ишлаган.
1995-2010 йиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуаси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2010-2016 йиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
2016 йилдан 2019 йилнинг 21 июнига қадар Ўзбекистон Республика Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.
Оилали, 2 нафар қиз фарзанди бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь