Танқидлар бор экан, бизнинг ишимизда сал-пал силжиш бўляпти – Норбоева ОАВга миннатдорлик билдирди

Жамият 3285
image

Олий Мажлис Сенатида фаолият юрита бошлаганидан бери оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиб келаётган юқори палата раиси Танзила Норбоева бугун, 7 август куни бўлиб ўтган олтинчи ялпи мажлисда сенатор ва депутатларни оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ишлашга, танқиддан хафа бўлмасдан, хулоса чиқаришга чақирди.

“ОАВ ходимларига яна бир марта миннатдорлик билдирмоқчиман. Чунки бор оғриқли нуқталар [кўриняпти]. Бугун яна Яккабоғ билан Ангрен қўшилди, ички ишлар йўналишида айтдимку. Ижтимоий тармоқда ўқиб ўтирибман, одамлар рекация юборяпти. Шу ерда ҳам ички ишлар ходимлари одамлар билан яхш муносабатда бўлмаган.

Кундалик маълумотни ОАВ ва блогерлар етказиб турибди. Агар шу танқидлар бўлмаса, биз яхши ишламаган бўлардик. Танқидлар бор экан, бизнинг ишимизда сал-пал силжиш бўляпти. Шунинг учун улардан хафа бўлмасдан, танқидларини тўғри қабул қилиб, депутатлар ва сенаторлардан улар билан ҳамкорликда, яъни тизимли ишлашни илтимос қиламан”, деди Норбоева.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Танзила Норбоева Сенатга раҳбар бўлгач, юқори палата ОАВга нисбатан яхшироқ очилди. Сенат фаолияти медиада кенг ёритила бошланди. Юқори палата раиси деярли ҳар бир ялпи мажлисда масъулларни журналист ва блогерлар билан ҳамкорлик қилишга чақириб келади.

Танзила Норбоеванинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқларда анчайин фаол.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3
t
×