Танишини 100 миллион сўмдан ортиқ маблағга туширган фирибгар ушланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган И.И. Боғдод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Унда келтирилишича, шу йил май ойида таниши, Боғдод туманида яшовчи 1987 йилда туғилган М.Х. унга супурги маҳсулотларини тайёрлаб беришни ваъда қилган. Шу мақсадда 104 000 000 сўм пулларини олган. Уларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Шундан сўнг М.Х. ушланган.

“Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик жиноят

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг