Таниқли спорт журналисти оламдан кўз юмди

Спорт

image

Британиянинг “Daily Mail” журналисти Майк Диксон Австралия Очиқ чемпионатини ёритаётганда Мельбурнда вафот этди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Ҳозирча журналистнинг ўлим сабаблари аниқланмаган.

Диксон 59 ёшда эди. У 38 йил спорт журналисти сифатида ишлаган. 1990 йил “Daily Mail”да фаолиятини бошлаган. Диксон теннисдан олдин крикет ўйинларини ёритиб борган.

Маълумот учун, Australian Open - бу мавсумдаги биринчи “Катта дубулға” турнири ҳисобланади. Мусобақа 28 январь куни якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Майк Диксон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг