Таниқли шахсларнинг дорилар рекламасида чиқиши тақиқланади
Жамият
−
08 Июнь 2022
6613Ўзбекистонда дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Реклама тўғрисида”ги қонунда келтирилган.
Қонунга мувофиқ, телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, қонун билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга рухсат берилди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
LiveБарчаси