Таниқли актриса номидан фуқарони чув туширган ўқувчи ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Нукусда Instagram’да таниқли актриса номидан фейк аккаунт очиб, фуқароларнинг пулини ечиб олган ўқувчи фош қилинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Унда билдирилишича, 14 март куни қизи Н.Р.нинг Instagram профилига “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номи билан очилган номаълум профиль эгаси томонидан “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома келган. Профиль ортидаги номаълум шахс билан ёзишма жараёнида, унинг алдовларига ишониб ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берганлиги, сўнг шу куни соат 21:00 ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600 000 сўм миқдордаги пули йўқолган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланган.

Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Нукус

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг