Тамагир ҳамшира қўлга олинди
Жамият
−
09 Апрель 2019
7042Андижон вилояти Марҳамат тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси 300 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда ушланди.
Маълум бўлишича, тиббиёт бирлашмасига қарашли диагностика бўлими ҳамшираси Бахтинисо Аблоқулова таниши орқали фуқарони ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган. Порани олаётган пайтда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳамширани ноўрин хатти-ҳаракатидан бошқа ҳамкасблари ҳам хулоса чиқаришлари учун суд мажлиси айнан тиббиёт бирлашмасининг ўзида ўтказилди.
Қайд этиш керак, Андижон вилоятида ҳамширалар томонидан тамагирлик қилиш, ўзгалар ишончини қозониш орқали мол-мулкини ўзлаштириш каби ҳолатлар биринчи марта содир этилаётгани йўқ.
Суд ҳукмига биноан Бахтинисо Аблоқулова ўзганинг ишончини суиистеъмол қилиб, мулкий наф кўриш ниятида бўлганликда айбланди. Энди у 1 йил муддатга моддий манфаатдорлиги бор вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига маҳкум этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь