Талабалар учун вилоятларга автобуслар қўйилди 

Жамият

image

Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчасида пойтахтдан 3 та вилоятга қатновчи қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. 

Билдирилишича, ушбу қатновлар Таълим вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 10.00 дан бошлаб Ўзбекистон Миллий университети (мўлжал: Беруний метроси) бош биноси қаршисидаги майдонда Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи ва қишки таътил муносабати билан доимий яшаш жойларига жўнаб кетувчи талабалар учун ташкил этилди.

Автобуслар қатнови қуйидаги йўналишларда ташкил этилмоқда:
• Тошкент — Олот (Бухоро);
• Тошкент — Қарши (Қашқадарё);
• Тошкент — Термиз (Сурхондарё).

Маълумот учун, Тошкент-Олот (Бухоро) йўналиши бўйича автобуслар Жиззах, Самарқанд, Навоийга борадиган талабалар учун йўналишда белгиланган нархларда хизмат кўрсатиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларига жўнаб кетувчи талабалар учун алоҳида қўшимча темирйўл вагонлари ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

чипта вилоятлар Талабалар автобуслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made