Талабалар учун қишки таътил санаси ўзгаргани маълум бўлди

Жамият

image

ОТМ, коллеж, лицей ва техникумларда қишки таътил бошланиши санаси 28 декабрь эмас, 25 декабрь этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берган. 

Талабаларни доимий яшаш жойларига бориш ва қайтиши учун ички темирйўл ва авиақатновларга чипталарни махсус 50 фоизли чегирма билан харид қилиш имтиёзи 25 декабрдан эътиборан қўлланиши белгиланган. 

Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари учун қишки таътил муддатининг бошланиши ҳам 25 декабрга кўчирилган. 

Аввалроқ, талаба ва ўқувчилар 28 декабрдан қишки таътилга чиқиши белгиланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

талаба таътил

Баҳолаганлар

830

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг