ОТМларда қишки таътил кунлари аниқ бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва профессионал таълим муассасаларидаги қишки таътил ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра, талаба ва ўқувчилар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаби, коллеж ҳамда техникумлар) ўқувчилари учун 2021 йил 28 декабрдан 2022 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

Дарс жараёнлари 2022 йилнинг 11 январидан бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг