Талабалар стипендиядан воз кечиб контрактни камайтириши мумкин бўлади...ми?

Жамият 6604
image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб:

абитуриентлар олий таълим муассасасига ҳужжатларни яшаш манзилидан қатъий назар давлат хизматлари марказлари орқали торшириш ҳуқуқига эга;

тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган барча босқич талабалари стипендиялардан воз кечиш ҳисобига йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган тўлов-контракт пулини тўлаш ҳуқуқига эга;

олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда ўқитишнинг қиймати кундузги таълим шаклидан паст бўлганлигини инобатга олиб, тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли қийматидан кўп бўлмаган миқдорида белгиланади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 28 мартга қадар давом этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×