Таксиларга қўйиладиган талаблардан бири бекор қилиниши мумкин
Жамият
−
02 Ноябрь 2019
9909Юридик шахс сифатида йўналишсиз такси хизматини кўрсатишни истовчиларга лицензия бериш талабини соддалаштириш учун такси автомобилларини бир рангда бўлиши тўғрисидаги талабни бекор қилиш режалаштириляпти. Бу ҳақда матбуот анжуманида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси вакили маълум қилди.
Бундан асосий мақсад ноқонуний ташиш хизматини кўрсатувчи ташувчиларни тўлиқ қамраб олиш. Шу мақсадда Транспорт вазирлиги томонидан йўналишсиз такси фаолиятига ўрнатилган талабларни соддалаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бугунги кунда ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида.
Ушбу қарор лойиҳасига асосан, енгил автомобилларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун йўналишсиз такси учун белгиланган ранг бекор қилиниши, ижара шартномаларини наториал тасдиқланиши ўрнига давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтиши назарда тутилмоқда.