“Тахтақорача” довони ёпилди
Жамият
−
19 Январь 2022
8483Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида кўп миқдорда қор ёғгани сабабли турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг ''Қамчиқ'' довонидан кесиб ўтган айрим ҳудудларида кучли қор ёғмоқда. Туман тушган. Йўлларда қор уюмлари ва музламалар ҳосил бўлмоқда. Ҳаво ҳарорати -4 даража совуқ.
Аввалроқ, ноқулай об-ҳаво сабаб Урганч халқаро аэропорти учта парвозни қабул қила олмагани ва вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь