Урганч аэропорти қор сабаб вақтинча ёпилди
Жамият
−
19 Январь 2022
5274Кеча, 18 январь куни кечга яқин ёғган қор Урганчда халқаро аэропорт ёпилишига сабаб бўлди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Истанбул-Урганч йўналиши бўйича парвозини амалга ошираётган HY-280 рейси Тошкент аэродромига қўнишни амалга оширган.
“Бортида 98 та йўловчиси бўлган ҳаво кемаси соат 19:29 да пойтахт аэропортига қўнди. Барча йўловчилар бир кунга меҳмонхонага жойлаштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга маҳаллий вақт билан соат 07:15 да HY-051 қатнови билан парвозини амалга оширади”, дейилади “Uzbekistan Airports” хабарида.
Урганч аэропорти учиш-қўниш йўлагининг кўриш коеффициенти 0,3 кўрсаткичини ташкил этгани сабаб ёпилган.
Бундан ташқари, 18 январь кечида яна иккита авиақатнов кечиктирилган. Қозон – Урганч йўналиши бўйлаб, белгиланган аэропортга соат 21:45 да қўниши кутилаётган “Уральские авиалинии” компанияси самолёти об-ҳаво шароити туфайли Қозондан учишни амалга ошира олмаган.
Ҳудди шундай ҳолат “Red Wings” авиакомпаниясининг Москва – Урганч қатновида ҳам кузатилган. Самолёт Домодедово аэропортидан учиши кечиктирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳар иккала ҳаво кемасининг парвози 19 январь куни эрталабга қолдирилган.
Учишни амалга оширишнинг аниқ вақти ҳақида авиакомпаниялар маълумот беради.
LiveБарчаси