“Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди
Жамият
−
29 Январь
4850Бугун, 29 январь куни соат 10:20 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг "Тахтақорача" довонида кучли қор ёғаётганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
"Тахтақорача" довонини қайта очилиши бўйича ФВВ ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ икки вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинганди.
LiveБарчаси