Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
26 Декабрь 2021
6268Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бугун, 26 декабрь куни автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.
Таъкидланишича, соат 11:00 дан Қашқадарёнинг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.
Хабарда тинимсиз ёғган қор оқибатида ҳосил бўлган музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб, зарурий чоралар кўрилаётгани айтилган.
LiveБарчаси