“Тақачилар” “Ювентус”нинг икки вингерини сотиб олмоқчи

Спорт

image

“Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Конте жамоа ярим ҳимоя чизиғини “Ювентус” футболчилари Деян Кулусевски ва Уэстон Маккенни билан кучайтирмоқчи. Италия клуби ҳар бир футболчини 35 миллион еврога баҳолаган ва таклифларни кўриб чиқишга тайёр эмас. Бу ҳақда “Calciomercato” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 ёшли Кулусевски 2020 йилнинг январь ойида 35 миллион евро эвазига “Аталанта”дан “Ювентус”га ўтган эди. Жорий мавсумда швециялик вингер барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушган ва 3 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган. 

23 ёшли Маккенни эса Турин клубига 2021 йилнинг ёзида 20,5 миллион евро эвазига “Шальке”дан келиб қўшилган. Америкалик футболчи мавсумнинг 18 та ўйинида иштирок этиб, иккита гол урган. Маккенининг шартномаси 2025 йилда тугайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки футболчининг “зебралар” билан шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Англия Премьер лигаси 19-туридан ўрин олган учрашувда “Тоттенхэм” ўз майдонида “Кристал Пэлас” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа билан қўшиб ҳисоблаганда “тақачилар” кетма-кет 15 мавсумдан буён “Boxing day” ўйинларида мағлуб бўлмади (12 ғалаба ва 3 дуранг). Бу АПЛ учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ А Серия Маккенни

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг