“Boxing day” рекордлар билан бошланди

Спорт

image

Кеча, 26 декабрь куни Англия Премьер лигасида анъанавий “Boxing day” учрашувлари бўлиб ўтди ва унда иккита рекорд ўрнатилди.

“Тоттенхэм” ўз майдонида “Кристал Пэлас” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа эвазига “тақачилар” кетма-кет 15 мавсумдан буён “Boxing day” ўйинларида мағлуб бўлмади (12 ғалаба ва 3 дуранг). Бу АПЛ учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Яна бир учрашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Лестер”ни 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Бу натижа АПЛ ташкил этилганидан буён “Boxing day”даги энг сермаҳсул ўйин сифатида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ ташкил этилишидан аввал, 1963 йил 26 декабрда “Фулхэм” “Ипсвич” устидан 10:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Блекберн” “Вест Хэм”ни 8:2 ҳисобида мағлуб этган.

Маълумот учун, Англия футбол лигасига 1992 йилда Премьер лига номи берилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Тоттенхэм Ман Сити Boxing day

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг