Таиландда ўзбекистонликлар учун визасиз режим жорий этилди
Жамият
−
16 Июль
3839Жорий йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини жорий қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, муқаддам Таиландга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 57 та эди. Рўйхатга янги 36 та давлат киритилган ва улар ичига Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ҳам қўшилган.
Янги тартиб барча чегара постлари орқали Таиландга ташриф буюрувчилар учун амал қилади. Ўз навбатида, мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.
Маълумот учун, 15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Таиланд ўзбекистонликларга визасиз тартиб жорий қилиниши ҳақида маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь