Таиланд ўзбекистонликларга визасиз тартиб жорий қилдими? ТИВ вакили изоҳ берди
Жамият
−
05 Июнь
7271Аввалроқ,Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони амалдаги 57 тадан 93 тага кўпайгани, 36 та янги давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилгани хабар қилинганди. Ушбу масала бўйича Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консулхонаси Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов маълум қилди.
Билдирилишича, Таиланд ТИВ Консуллик департаменти маълумотига кўра, виза режимининг узайтирилиши тўғрисида ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилингани йўқ.
"Таиланд ТИВ минтақавий бошқармаси маълумотига кўра, виза тартибини соддалаштириш бўйича ҳукумат қарори мавжуд ва бу бўйича Консуллик департаменти томонидан Таиланднинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига тегишли йўриқнома юборилади ва ТИВ сайтида расмий маълумот чоп этилади", дейди Бурхонов.
Қайд этилишича, бир томонлама жорий этилаётган виза режимини соддалаштириш тартиби маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши мумкин. ТИВ матбуот котиби вазирлик Таиланд томонидан расмий нота олиниши билан қўшимча хабар беришини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь