Тайландда ўзбекистонликлар бўлган кема чўкиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
11:50 7890 2 дақиқа
Тайланднинг Пхукет оролида ўзбекистонлик сайёҳлар иштирокида йирик денгиз ҳалокати юз берди. 11 январь куни Korawich Marine 888 тезюрар сайр катери балиқчи траулери билан тўқнашиб, жиддий шикастланган ва ағдарилиб, чўкиб кетган. Фожиа оқибатида 18 ёшли Россия фуқароси Елизавета Старих вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, катер бортида 33 нафар Россия фуқароси, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатлар фуқаролари бўлган. Россия Федерациясининг 23 нафар фуқароси турли даражадаги жароҳатлар билан Пхукетдаги бир нечта даволаш муассасаларига ётқизилган, у ерда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Маълум қилинишича, Пхукет ва Краби [вилоятлари] полицияси ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.
Korawich Marine 888 оператор томонидан бошқарилади, у асосан русийзабон сайёҳлар учун кам бюджетли сегментда экскурсия саёҳатларини ўтказади, бу эса хизмат сифатига таъсир қилади. Бу компаниянинг катерлари аввал ҳам ҳалокатга учраган.
Қайиқда жами 55 киши – 52 нафар сайёҳ ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Сайёҳлардан 33 нафари Россия, 8 нафари Қозоғистон, 4 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Қирғизистон, қолгани Польша ва Буюк Британия фуқаролари экани айтилмоқда. Кучли зарбадан кейин кеманинг корпусга шикаст етган ва чўкиб кетган.
Ҳозиргача Ташқи ишлар вазирлиги Тайландда содир бўлган ҳалокат ва унинг оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликлар, уларнинг ҳолати ҳақида маълумот бергани йўқ.
Live
Барчаси