Таиландда эгизак филлар туғилди
Бу қизиқ
−
12 Июнь
6277Таиланднинг Аюттҳая шаҳрида эгизак фил болалари дунёга келди. Фил популяцияси учун камдан кам ҳолатлар ушбу ҳайвон турини хайрия асосида ҳимоя қиладиган ва уларга ғамхўрлик қиладиган Elephantstay қўриқхонасида содир бўлди. Бу ҳақда Австралия радиоэшиттириш корпорацияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 36 ёшли фил Жамжури 2 та эркак филни дунёга келтирган. Биринчиси туғилгандан 18 дақиқа ўтгач, иккинчи филнинг пайдо бўлиши қўриқчиларни ҳайратда қолдирган. Филнинг ўзи ваҳима ичида қўриқчилардан бирининг тўпиғини синдириб қўйган.
Янги туғилган фил болаларининг вазни мос равишда 80 ва 60 килограмм бўлиб, ҳозир кузатув остида. Таъкидланишича, Осиё филининг эгизак туғиши “табиат мўъжизаси” ҳисобланади. Elephantstay қўриқхонаси директори Мишель Риди филлар жуда камдан кам ҳолларда эгизак филлар туғишини таъкидлади.
Save the Elephants ташкилотига кўра, фил эгизакларининг табиатда туғилиш эҳтимоли бор-йўғи бир фоизни ташкил қилади. Филлар популяциясида қарама-қарши жинсли эгизакларнинг туғилиши ҳам кам учрайди.
LiveБарчаси