Таэквондо. Ўзбекистоннинг “Fujairah open” учун таркиби маълум

Спорт

image

Жорий йилнинг февраль ойида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТF) тақвим режасида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколари ўйналади. Ушбу турнирларда Ўзбекистон таэквондо WТF терма жамоаси 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

Айни кунларда нуфузли мусобақаларга тайёргарликнинг сўнгги босқичи олиб борилмоқда. 

Жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари БАА мамлакатида энг йирик анъанавий турнир “Fujairah open-2022” старт олади. Ушбу мусобақада дунёнинг энг кучли таэквондо усталари эркаклар ва аёллар ўртасида 8 та вазн тоифасида беллашади.

Ўзбекистон делегацияси 4 февраль куни мазкур йирик турнирда иштирок этиш учун Дубайга жўнаб кетади. Айрим вазн тоифаларида ўзгаришлар мавжуд. “Fujairah open”да Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов, шунингдек, жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби Никита Рафалович ва Осиё ўйинлари кумуш медаль совриндори Ниёз Пўлатов иштирок этади.

-54кг: Жаҳонгир Худойбердиев, Омонжон Отажонов
-63кг: Ниёз Пўлатов
-68кг: Улуғбек Рашидов, Сардор Тоиров
-74кг: Жасурбек Жайсунов
-80кг: Никита Рафалович
-53кг: Чарос Қаюмова
-62кг: Феруза Содиқова
+73кг: Светлана Осипова, Ирода Миртожиева

7-13 февраль кунлари эса Туркияда бўлиб ўтадиган яна бир муҳим турнир – “Turkish open” мусобақасининг 17 ёшдан юқори тоифасида 8 нафар ўзбекистонлик таэквондочилар ғолиблик учун даянга чиқади.

-58кг: Дониёр Махкамов, Отабек Турганбеков
-68кг: Нажмиддин Қосимхўжиев, Диёрбек Тўхлибоев
-80кг: Шуҳрат Салаев
-87кг: Шоҳрух Ражабов-57кг: Озода Собиржонова
-62кг: Мадина Марабзалова
 


Мақола муаллифи

Теглар

Таэквондо Улуғбек Рашидов Никита Рафалович Ниёз Пўлатов Fujairah open

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг