Таэквондо. Ўзбекистон Гонконгни фазовий ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинларининг Таэквондо бўйича беллашувларида ўзбекистонлик спортчилар аралаш жамоавий баҳсда Гонконгни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 25 сентябрь куни мусобақанинг таэквондо бўйича баҳслари бўлиб ўтган. Унда Шуҳрат Салаев, Жасурбек Жайсунов, Светлана Осипова ҳамда Озода Собиржоновалар ганконглик спортчилар билан беллашган. 

Якунда эса Ўзбекистонлик таэквондочилар ўта йирик – 101:4 ҳисобда рақибларини доғда қолдириб, ярим финалга йўл олган. 

Аралаш жамоавий баҳсларнинг ярим финал босқичида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси вакилларига қарши даянга чиқади.

Шунингдек, бугун Мадинабону Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлди. У -49 кг вазн тоифасида ташкил этилган мусобақа ярим финалида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди. 

Маълумот учун, Маннопова ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Таэквондо Ханчжоу Таэквондо WT Мадинабону Маннопова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг