Тадбиркорларни текширишга қўйилган тақиқ яна бир йилга узайтирилди
Жамият
−
29 Декабрь 2020
5510Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаати давомида тадбиркорлик субъектларини текшириш учун ўрнатилган мораторий қандай самара берганини айтиб ўтди.
“Бундан 4 йил олдин тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга мораторий эълон қилинган эди. Бунинг натижасида, ўтган даврда тадбиркорлар сони 2 баробар кўпайиб, 400 мингтага етди”, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент шунинг учун, мораторий муддатини яна бир йилга узайтиришни таклиф қилди ва ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга эътибор кучайтирилишини маълум қилди.
“Шу билан бирга, Ҳукумат бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш ва ҳалол-пок тадбиркорларни, замонавий технологиялар асосида ишлаётган виждонли тадбиркорларни, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартиришга қаратилган, механизмлар жорий этилади”, деди Мирзиёев.
LiveБарчаси