Тадбиркорларга экспорт учун яна бир енгиллик берилди
Жамият
−
09 Ноябрь 2022
5055Эртага, 10 ноябрдан якка тартибдаги тадбиркорларнинг мева-сабзавот экспорт қилиши учун яна бир тўсиқ бекор қилинади. Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг қарори билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра, 2022 йил 10 ноябрдан якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.
Аввалроқ, 2 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг иссиқхона эгаларига имтиёзлар беришни назарда тутувчи қарори қабул қилинганди. Унда иссиқхоналарда газдан қарздорлик учун 6 ой пеня ҳисобланмаслиги белгиланганди.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь