“Табибнинг ўзи ҳам бемор”. Икки вилоятда прокуратура ходимлари пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2023
14393Андижонда туман прокурор ўринбосари ва ёрдамчиси, Самарқандда эса прокурор ёрдамчиси пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Андижон вилояти Хўжаобод туман прокуратураси терговчиси туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда терговчи сўралган пул маблағини умумий овқатланиш масканида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов жараёнида терговчига ушбу пулларни олиш бўйича кўрсатмани туман прокурори ўринбосари бергани тўлиқ исботланиб, у ҳам қамоққа олинган.
Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пастдарғом тумани прокурори ёрдамчиси туман ички ишлар бўлими тергов ҳаракатлари олиб бораётган жиноят ишида айбланувчи сифатида ўтаётган фуқарога нисбатан суд жараёнида енгиллик бериш ва суд идораларида ишловчи танишлари орқали қамоқдан чиқариш эвазига, унинг қариндошларидан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, прокурор ёрдамчиси сўралган пул маблағидан 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь