Таътилдаги “Арқадағ” ниқоб тақиб, балиқ овига чиқди

Олам

Таътилга чиққан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов балиқ овига чиқиб, барча ўлжасини меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига берди. Бу ҳақда “Нейтральный Туркменистан” газетаси хабар берди.

“Таътилга чиққан Президент Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатдаги манзарали кўллардан бирида балиқ овлади”, дейилади хабарда.

“Арқадағ” янги балиқларни Ашхободдаги “Осойишталик саройи” номли Меҳрибонлик уйига совға сифатида юборган. Бунинг учун болалар унга миннатдорлик билдирган.

Маълум қилинишича, Бердимуҳамедов ушлаган балиқлар болалар уйининг барча тарбияланувчиларини тўйдиришга етган.

Аҳамиятлиси, Гурбангули Бердимуҳамедов бутун ов давомида тиббий ниқобда бўлган. У газета ўқиб, мамлакати ҳақида сўзлаб берганда ҳам ниқобни ечмаган.

Аввалроқ, расман коронавирус аниқланмаган Туркманистонда масжидлар профилактика учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, мамлакатда ниқоб тақиш ҳам мажбурий қилиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг