Светлана Муродхўжаева 81 ёшида вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбек кино санъати оғир жудоликка учради. Серқирра ижодкор, ўзбек анимация ҳамда дубляж санъатига беқиёс ҳисса қўшган актриса, режиссёр Светлана Муродхўжаева 81 ёшида оламдан ўтди.  

Светлана Муродхўжаева кинода ижодини актриса сифатида бошлаган бўлсада, ўз ўрнини анимацияда топди. У 50 дан ортиқ анимацион фильмларга ҳамда болалар учун суратга олинган картиналарга овоз берган.  

Аниматор режиссёр сифатида “Ботирнинг бахти”, “Тошбақача”, “Сеҳрли кийик”, “Деярли ўйлаб топилмаган воқеа” каби бир қанча анимацион фильмларни суратга олган. 

Кинематография агентлининг маълум қилишича, Светлана Муродхўжаева айни пайтда кексалик гаштини сураётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Светлана Мурохўжаева оғир жудолик Ўзбек кино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг