“Свет” ва табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
01 Апрель
4649Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Жомбой туманларида, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида табиий ресурслардан ўғринча фойдаланган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, Каттақўрғон тумани "Мўминхўжа" маҳалласи ҳудудидаги уйда яшовчи Р.С. тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 587,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Жомбой туманида олиб борилган ўрганишлар натижасида, “Т.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган Н.И. фермер хўжалиги сув насосини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлатга жами 260,2 млн сўм зарар етказган.
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “D.S.” Масъулияти чекланган жамият раҳбари Р.С. новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 135,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Хоразмда 3,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь