Сузоқдаги фожиа: юк машинаси босиб кетган ўқувчиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Олам
−
06 Май
112116 май ҳолатига кўра, Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида "Манас" достонини ўқиш мусобақасида иштирок этганларни юк машинаси уриб юбориши оқибатида жабрланган 19 нафар мактаб ўқувчиси шифохоналарда қолмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиевга таяниб, "24.kg" нашри хабар берди.
Вазирнинг маълум қилишича, Бишкек шифохонасида махсус рейс билан олиб келинган ўн киши бор. Улардан уч нафари операция қилинган, аҳволи барқарор – ўртача оғир даражада. Тўрт нафар бола реанимацияга ётқизилган, қолганлари тиббиёт муассасаси бўлимларига ўтказилган.
"Жалолободдаги касалхонада тўққиз нафар бола даволанмоқда, улардан беш нафарининг аҳволи ўртача оғир, қолганларининг аҳволи қониқарли, бир нафари соғайгач, уйига жўнатилган. Қолганларнинг барчаси консерватив даволанмоқда. Бу масала назорат остида", дея қўшимча қилган вазир.
Аввалроқ, 4 май куни Сузоқдаги воқеа фонида маҳаллий туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, шунингдек, болалар тадбири бўлиб ўтаётган ҳудудга хизмат кўрсатувчи Октябрь қишлоғи Ички ишлар бўлими бошлиғи ишдан бўшатилган эди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақада хавфсизликни етарли даражада таъминламаган 12 нафар ИИВ ходими интизомий жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, бахтсиз ҳодиса 2 май куни содир бўлган. Ҳайдовчисиз Hyundai Porter мини-юк машинаси тепаликдан пастга ҳаракатланиб, асосан 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларни уриб кетган. Дастлаб 29 та бола жабрлангани ҳақида хабар берилган, кейинчалик уларнинг сони 35 кишига етган.