Сузишнинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми? 

Саломатлик 7121
image

Спорт инсон саломатлигида муҳим аҳамият касб этади. Соғлом турмуш тарзи жисмоний тарбия ва спорт билан уйғунлашади. Қуйида сузиш спорт тури ҳақида фойдали маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. 

Бундан беш йил олдин — 2016 йилда Гарвард университети тадқиқотчилари мунтазам сузиш машғулотлари юрак-қон томир касалликлари хавфини 41 фоизга камайтириши мумкин, деган хулосага келишди. Шунингдек, ушбу спорт тури жароҳатлардан ёки жарроҳлик операцияларидан сўнг тикланаётганлар учун айни муддао. 

“Сузиш семизлик ва артритдан азият чекаётганлар учун фойдалидир: у суяклар ва бўғимлардаги юкни камайтиради”, деган Гарвард тиббиёт мактабининг тиббиёт профессори Ай-Мин Ли. 

Олимларнинг фикрига кўра, сузиш нафақат танадаги деярли барча мушакларни ишлатади, балки кўп миқдордаги калорияларни йўқотишга ёрдам беради. Шунингдек, у мияни зарарлардан ҳимоя қилади. 

Бундан ташқари, Жанубий Каролина университети профессори Стивен Блэр сузиш юрак-қон томир тизимининг жисмоний ҳаракатга қарши туриш қобилиятини оширишини таъкидлаган. Унга кўра, ушбу спорт тури барча учун, шу жумладан сурункали касалликларга чалинганларга жуда мос келади. 

Сузишнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, сув одамларни енгил қилади, яъни бўғимлардаги юкни енгиллаштиради. Бу, айниқса, ортиқча вазнга эга бўлганлар учун фойдали бўлиши мумкин. 

Сув, шунингдек, ҳаводан кўра кўпроқ қаршилик кўрсатади, бу эса одамларга минимал даражада шикастланиш хавфи билан кучли жисмоний машқлар қилишга имкон беради. Сузиш ҳар қандай ёшдаги одамлар шуғулланса бўладиган машғулотдир.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×