Сувни таъми муз билан: пойтахт ҳокимлиги ҳам мактабларда дарслар бошланишини эълон қилди

Жамият

image

Эртага, 11 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма- босқич ўқув  жараёнлари бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги кунни ўтказиб, тунда хабар берди. 

Қайд этилишича, бу борадаги қарор мактаблар раҳбарияти томонидан ота-оналар кенгаши билан келишган ҳолда қабул қилиниши тавсия этилади. 

“Ҳокимлик томонидан коммунал хизмат тизимлари масъуллари билан биргаликда бу соҳада юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Хоразм вилоятларидаги мактабларда эртага, 11 январдан таълим жараёнлари тикланиши маълум қилинди. Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини билдирди

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эса жорий йилнинг 5 январь куни аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023-ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини маълум қилганди

10 январь куни эса Вазирлик қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилганини айтиб чиқди

Гидрометеорология хизмати маркази эса мамлакатда аномал совуқ ҳафта охиригача давом этишини айтмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг