Сув ресурсларини назорат қилиш учун иккита янги агентлик тузилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Сувни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув иншоотларини эксплуатация қилиш агентлигини (бундан буён матнда объектлардан фойдаланиш бўйича агентлик) ташкил этиш кўзда тутилган. 

Агентлик сув ресурсларидан фойдаланишда лимитлар белгилайди. Шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланиш ва лимитларга амал қилинишини назорат қилади.

Бундан ташқари, сув иншоотларининг техник ҳолатини мониторинг қилиб боради.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув тармоғида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Агентликни (кейинги ўринларда Лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги) ташкил этиш белгиланган.

Сув хўжалиги тизимини янада модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва қурилиш ишлари буюртмаларини жойлаштиришда ким ошди савдоларини ташкил этиш мониторингини юритиш Агентликнинг асосий вазифалари сифатида белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

сув агентлик

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг