Сув омборларини фойдаланишга бериш тақиқланди
Жамият
−
01 Декабрь 2021 10265 1 дақиқа
Аввалроқ “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Киритилган қўшимчаларга кўра, сув истеъмолчилари уюшмалари ўз аъзоларининг йиллик бадаллари, шартнома асосида сув етказиб берганлик ва бошқа хизматлар учун тўловлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Уюшмалар сувдан фойдаланиш қоидалари бузилганида, лимитдан кўп сув олинганида, тўловлар вақтида тўланмаганида истеъмолчиларга сув етказишни тўхтатишга ҳақли.
Сув омборлари, сел-сув омборлари, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари фойдаланишга берилмаслиги белгиланди.
Илгари ушбу тартиблар қонунда назарда тутилмаган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь