Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш тартибига ўзгартиш киритилди 

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади, унга кўра:

•    сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувни истеъмол қилиш қоидалари бузилганда ёки аъзолик бадали ва бошқа тегишли тўловлар тўланмаганда сув беришни вақтинча тўхтатиб қўйиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича ҳуқуқлари белгилаб қўйилмоқда;

•    сув объектлари (стратегик объектлардан ташқари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторга берилиши мумкинлиги белгиланмоқда;

•    сувни тежайдиган технологияларни жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия олганлар ушбу лойиҳалардан камида беш йил самарали фойдаланишлари, шунингдек, шўри ювиладиган ерлар лазер ускуналар ёрдамида ҳар уч йилда камида бир марта текисланиши шартлиги белгиланмоқда;

•    сув объектларидан саноат ва иссиқлик энергетикаси билан бир қаторда атом энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчилар мажбуриятлари белгиланиб, уларга сувнинг ифлосланишини меъёрдан оширмаслик талаби қўйилмоқда;

•    сув объектлари балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун хусусий секторга берилиши мумкинлиги белгиланмоқда, бунда объектлардан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг