Сув хўжалиги соҳасида янги агентлик ташкил этилди

Жамият 2481
image

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Қарор билан Агентлик тўғрисидаги низом ҳамда Агентлик таркибига кирувчи “Сувқурилишинвест” ДУКлар рўйхати тасдиқланди, уларнинг вазифалари белгиланди.

Низомга кўра, Агентлик ҳар бир инвестиция ва грант лойиҳаси бўйича Вазирлик номидан фаолият юритувчи ташкилот ҳисобланади. Агентлик ўз фаолиятида Вазирликка бўйсунади ва ҳисобот беради.

Маълумотда келтирилишича, агентлик ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг сув хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳалари негизида алоҳида юридик шахслар сифатида жаҳон банки лойиҳаларини, Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини ҳамда араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Президентнинг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ–4486-сон қарорига  асосан ташкил этилган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3.1
t
×