Сўровнома: Ўзбекистон ЖЧга яна чиқолмади. “Чиқолмайдиям-да”
Жамият
−
17 Июнь 2021
30241Хабарингиз бўлса, 15 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаш 2-босқичи доирасидаги олтинчи ўйинини Саудия Aрабистони терма жамоасига қарши ўтказганди. Учрашув эса мезбон жамоанинг 3:0 ҳисобдаги йирик ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон бу сафар ҳам Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.
Учрашувдаги голларга Салман Aлфараж ва Aли Aлҳассан муаллифлик қилди. 25, 33 ва 52-дақиқада урилган голлар саудияликларга ғалаба келтирди.
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги мағлубиятидан сўнг футбол ихлосмандларининг қўйни яна “пуч ёнғоққа” тўлди. Ўзбекистон нега Жаҳон Чемпионатига чиқолмаяпти, терма жамоани мундиалдан ажратиб турган нарса нима? QALAMPIR.UZ мазкур савол юзасидан одамлар фикрини билишга қизиқди ва ижтимоий сўровнома ўтказди.
Миллий терма жамоа нима учун жаҳон чемпионатига чиқолмаётганини кимдир футболчиларнинг тажрибасизлиги билан боғласа, яна кимдир Ўзбекистон ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олишини, фақат бунинг учун бироз вақт керак эканлигини айтди. Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
LiveБарчаси