Роналдуга Саудиядан яна бир даъвогар пайдо бўлди

Спорт

image

“Ал-Ҳилол” футбол клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартнома имзолаш учун курашда “Ал-Насср” билан рақобатлашади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

“Ал-Ҳилол” Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи. Клуб раҳбарияти Роналдуга жуда қулай таклиф билан чиқишга тайёр. Бироқ битта қизиқ жиҳат бор. Менга “Ал-Ҳилол” январь ойида футболчиларни сотиб ололмаслигини айтишганди. Жамоа фақат ёзда трансферларни амалга ошириши мумкин. Шунинг учун музокаралар энди мураккаблашади”, дейди таниқли инсайдер.

Аввалроқ “Ал-Насср” Роналдуга рекламадан тушган даромадни ҳисобга олган ҳолда йилига 200 миллион еврога яқин маош билан 2,5 йиллик шартнома таклиф қилгани маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Saudiya Ronaldu

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг