Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Москвага олиб кетилди. Унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Пўлатов Москвадаги шифохонада даволанмоқда. QALAMPIR.UZ манбасининг етказган маълумотларига кўра, собиқ ҳокимнинг аҳволи оғир. 

Баҳодир Пўлатов2018 йилнинг 13 июлидан жорий йилнинг 1 апрелига қадар Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев унинг лавозимидан озод этилишига тўхталар экан, “Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим? Вилоятда тартиб йўқ, интизом йўқ, шармандалик.

Қонун ҳамма учун бир, ҳокимга ҳам, милицияга ҳам, хизмат бошлиғи учун ҳам. Қонун бор, жазо муқаррар”, деган эди. 

Пўлатов фаолиятини Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокуратурасида прокурор ёрдамчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик Шайхонтоҳур туман прокурори лавозимида ишлаган. 

У Қашқадарё вилояти прокурори, Тошкент вилояти прокурори лавозимларида ҳам ишлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Пўлатов

Баҳолаганлар

766

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг