Сурхондарё ҳокими вилоят аҳли билан хайрлашди

Жамият

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалгани, аммо вилоят ҳокимияти бу маълумотни рад этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 3 апрель куни Баҳодир Пўлатов лавозимини тарк этиб, вилоят аҳли билан хайрлашган. 

“Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!”, деган Баҳодир Пўлатов. 

Собиқ ҳокимнинг вилоят аҳлига аталган сўзлари ҳокимиятнинг Telegram тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган. 

Маълумотларга қараганда, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариш вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тўра Боболов зиммасига юклатилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Пўлатов

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг