Сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи Расул Кушербоевни марҳум онасидан сўкди (видео)

Жамият 50491
image
-

Сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевни марҳум онасидан сўкиб, ҳақорат қилди. Бу ҳақда унинг ўзи видеомурожаатида айтиб ўтди.

Депутатга кўра, яқинда унга Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Косиблар маҳалласида яшовчи Зиёдулло Хуррамов Telegram-канали орқали ариза билан мурожаат қилган. Каналга келадиган мурожаатлар эса долзарблигига кўра эълон қилиб борилади. Мақсад – одамларнинг муаммоларини мутасаддиларга етказиш.

“Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидан Зоҳида Ўзбекова деган депутатимиз бор экан. Уларнинг турмуш ўртоғи Санжар Султонов тармоқларда шу мурожаат натижасида мени вафот этган онамдан ҳақорат қилди. Чидаб бўлмайдиган даражада. Бунга шунчаки қараб туролмайман”,  дейди Кушербоев.

У сўзида давом этиб, мамлакатда бировни ҳақорат қилиш, сўкиш шунчаки жавобсиз қолиб кетмаслигини қайд этган. Шунингдек, у бойсунлик кузатувчилар бўлса, Санжар Султоновга қонун олдида жавоб беришини етказиб қўйишни сўраган.

“Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидан С. Султонов исмли шахснинг Интернет сайтлар ва тармоқлар орқали тарқалган мени ҳақорат қилганлик ҳолати юзасидан қонуний чора кўришни сўраб Ички ишлар вазири номига ариза киритдик.

Ҳақорат инсон шаъни ва қадрини камситувчи ошкора қонунбузарлик ва буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бу ёқда (аслида ҳаммага намуна бўлиши керак бўлган) вилоят ҳокими, у  ёқда ўша ҳудудда яшовчи фуқаронинг бошқаларни ошкора ҳақорат қилиб тургани тоқат қилиб бўлмас ҳолат”, дейди Кушербоев.

Депутат уни ҳақорат қилган фуқаро тегишли моддалар бўйича максимал жавобгарликка тортилиши учун ҳаракат қилишини қайд этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1152
Рейтинг: 3.1
t
×