Сурхондарёдаги банкда амалиёт ўтаётган икки талаба қамалди
Жамият
−
11 Июль 2023
18732Сурхондарёдаги банкда амалиёт ўтаётган икки талаба фуқаронинг банк картасидан 75,7 миллион сўмни ноқонуний йўл билан ўғирлаб, нақдлаштириб олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмат хабар берди.
Манбага кўра, Термиз шаҳрининг “Тупроққўрғон” МФЙда яшовчи фуқаро “102” хизматига қўнғироқ қилиб, номаълум шахслар банк картасидан илова орқали 75 миллион 700 минг сўм пулни ечиб олганини билдирган. Мазкур мурожаат асосида вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Суриштирувлар натижасида ушбу жиноятни тижорат банкларидан бирига амалиёт ўташ учун борган икки нафар талаба содир қилгани аниқланган.
Талабалар амалиёт даврида банк фаолиятини бевосита ўрганиб, танишининг номига расмийлаштирган телефон рақами ҳамда унинг телефонидан фойдаланган ҳолда банк ходимларини алдаб, турли амалиётларни бажарган. Жумладан, фуқаронинг 75 миллион 700 минг сўм пулини ноқонуний равишда ўғирлаган ва Термиз шаҳридаги банкоматларда нақдлаштириб олган. Гумонланувчилар қисқа фурсатда аниқланиб, улардан телефон аппаратлари, банк карталари, ва 59,8 миллион сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилган. Суд ҳукмига кўра амалиётчи талабалар Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан айбли деб топилган ва улардан бирига 2 йил 3 ой, иккинчисига эса 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь