Сурхондарёда жайрани шафқатсизларча ўлдирган шахслар жаримага тортилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Ўзбекистоннинг муҳофаза қилинган ҳудудида фуқаролар жайраларни шафқатсизларча ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар органлари ходимларидан иборат “Экологик патруль” гуруҳи ўрганиш ўтказиб, натижаси ҳақида маълумот берди.

Ўрганишларда видеотасвирда кўрсатилган ҳолат содир этилган манзил ва фуқароларнинг шахси аниқланган.

Сариосиё тумани, “Шабнам” МФЙда яшовчи фуқаролар Ў.Я. ва Д.С. Ҳисорак қишлоғига яқин тоғолди адирликда жайрани ноқонуний овлаган. Билдирилишича, ҳолат бундан 4 йил аввал содир бўлган.

Фуқаролар бу билан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 42-моддаси ва “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 17, 27-моддалари талабларини бузган.

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 90-моддаси прим-1 қисми билан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 3 миллион сўмдан жарима ва 1 миллион 800 минг сўмдан табиатга етказилган зарар белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

экология жайра

Баҳолаганлар

387

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг