Ўзбекистоннинг муҳофаза қилинган ҳудудида жайралар шафқатсизларча ўлдирилгани айтилмоқда
Жамият
−
20 Октябрь 2022
12236Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг жанубий муҳофаза қилинган табиий ҳудудларида икки киши жайраларни шафқатсизларча ўлдиргани акс этган видео тарқалди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, қўмита ва Ички ишлар органлари ходимларидан иборат “Экологик патруль” гуруҳи томонидан видеотасвирда кўрсатилган ҳолат содир этилган манзил ва фуқароларнинг шахсини аниқлаш юзасидан ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик чораси белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь