Сурхондарёда юк машинаси уриб юборган 8 яшар қиз вафот этди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида мактабдан қайтаётган 2-синфда ўқийдиган қизалоқ ГАЗ-53 уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 март куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Дарбанд” МФЙ ҳудудида 8 ёшли 2-синф ўқувчиси мактабдан чиқиб, уйи томон кетаётганда 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги ГАЗ-53 русумли юк автомобили ҳаракатланиб келиб, уни уриб юборган. Оқибатда вояга етмаган қизалоқ оғир тан жароҳати олиб, туман шифохонасида  вафот этган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъсуллари томонидан ўрганилиб, мактаб ёнидаги кўчага пиёдалар йўлаги чизилган. Шунингдек, қизалоқ ўқиган мактабда ота-оналар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Уйчи туманида Lacetti 11 ёшли ўқувчи қизни уриб юборган эди. Оқибатда қиз шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг