Сурхондарёда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигит қамалди
3-саҳифа
−
19 Март
8573Кеча, 18 март куни жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитнинг иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда QALAMPIR'UZ манбаси хабар берди.
Очиқланишича, Бандихон туманида яшовчи 2002 йилда туғилган Ж.Т. 16 март куни Бандихон маҳалласи ҳудудида вояга етмаган Ж.У.нинг ёнига машинасида келиб, унга уйланмоқчи эканини айтган ва қўлидан ушлаб шилқимлик қилиб, машинасига ўтказмоқчи бўлган.
Суд мажлисида Ж.У. ва унинг опаси ҳуқуқбузарга нисбатан даъвоси борлигини билдириб, унга қонуний чора кўрилишини сўраган.
Суд маъмурий иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) бўйича айбдор деб топган ва унга шу модда асосида 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошларида Юқори Чирчиқ туманида 12 ёшли қизга SMS-хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган 59 ёшли эркак 5 суткага қамалган эди.
LiveБарчаси