Сурхондарёда ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи иши судга оширилди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани 4-сонли мактабнинг ўқувчисини калтаклаган ўқитувчига нисбатан жорий йилнинг 26 май куни қўзғатилган маъмурий жавобгарликка оид иш мазмунан кўриб чиқиш учун  жиноят ишлари бўйича Бандихон тумани судига юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 апрель куни (вилоят ХТБга кўра 27 апрель куни) Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.

Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Шунингдек, вилоят ХТБга кўра, мактабда таълим-тарбия ишларини ҳамда педагог ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ва ички меҳнат тартиб қоидаларига амал қилишини етарли равишда назорат қилмагани учун Бандихон тумани 4-мактаб директори Х.Б.дан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида бошқарма бошлиғи номига ариза олинган.

Мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари О.С, ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Н.А. ва Инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш. ва 9-Б синф раҳбари Э.Ж. билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ўқитувчи ўқувчи

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг