Сурхондарёда сув омборидан ўқувчи жасади топилди
Жамият
−
20 Декабрь 2019
8838Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида сув омборидан 13 яшар ўқувчи боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
17 декабрь куни соат 17:00 ларда Қумқўрғон тумани Хўжамулки маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жанубий-Сурхон” сув омборининг қирғоқ қисмидан шу маҳаллада яшаган вояга етмаган Ў.Б. (2006 й.т., ўқувчи) жасади тан жароҳатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Ў.Б.нинг таниши вояга етмаган Ш.А. (2006 й.т.,ўқувчи) содир қилганлиги аниқланган (у ушланган).
LiveБарчаси