Сурхондарёда “снос” вақтида фуқаролар ва ИИ ходимлари ўртасида можаро чиқди
Жамият
−
15 Февраль 2020
13192Сурхондарёнинг Олтинсой туманида аҳоли ва ИИБ ходимлари орасида можаро содир бўлди, икки ходим жароҳат олди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, можаро 14 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида Ҳалқабод маҳалласида жойлашган фермер хўжалигига тегишли ер майдонида фуқаролар ноқонуний равишда қурган уйларни бузиш вақтида содир бўлган.
“Айрим фуқаролар қўлларига турли буюмлар (таёқ, болта, тошлар, бел курак ва бошқа) билан ишчи гуруҳ вакилларига тажовуз қилганликлари оқибатида ўртада жанжал келиб чиққан”, дейилади хабарда.
Тажовузлар натижасида ИИБ ходими сафдор Ш.Мустофоқуловга “Бош миянинг ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона ўнг қош усти, ўнг ён томони эзилган, йиртилган жарохатлари, ўнг кўз қавоғи юмшоқ тўқималарнинг эзилиши ва гематомаси, бурнининг ўнг томони юз соҳасидаги йиртилган жарохат”, шунингдек профилактика инспектори ёрдамчиси А.Жабборовга “Чап елка ўмров акрамиял бўғими соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши” каби тан жароҳатлари етказилган.
LiveБарчаси